Расман: Дани Олмо - "РБ Лейпциг" футболчиси

Alisher
25 янв 2020
Испаниялик футболчи Дани Олмо Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби билан шартнома имзолади.

21 ёшли хавбек немис клуби билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Футболчи 2015 йилдан бери Загребнинг "Динамо" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Олмо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилдан буён Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. 


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DieRotenBullen