UZ

Расман: "Челси" собиқ устози Африка терма жамоасини бошқаради Янгиликлар

Расман: "Челси" собиқ устози Африка терма жамоасини бошқаради

Аврам Грант Замбия термаси бош мураббийига айланди.

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ бош мураббийи Аврам Грант Замбия МТЖ бошқарувига келди.



"Бу ерда эканлигимдан бахтлиман ва Замбияда салоҳият борлигига ишонаман. Биз олдимизга керакли мақсадни қўйдик. Тўғри танлов қилиш бўйича узоқ ўйладим ва шунинг учун Замбияни танладим".

Эслатиб ўтамиз, Замбия терма жамоаси олдинги устози хорватиялик Алёша Асанович эди. У жорий йил Ўзбекистон футболининг 110 йиллик тадбирлари доирасида юртимизга келганди.

Грант фаолияти давомида Исроилнинг кўплаб клубларида ишлаган. Шунингдек, Гана терма жамоаси ва Англия клублари, жумладан, "Челси"да фаолият юритган. Аврамнинг сўнгги жамоаси Ҳиндистоннинг "Норт-Ист Юнайтед" жамоаси эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика