UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  2 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  2 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

Расман: "Чангчун Ятай" Самвел Бабаянни бош мураббий сифатида эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Чангчун Ятай" Самвел Бабаянни бош мураббий сифатида эълон қилди

Бугун "Чангчун Ятай" ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаянни бош мураббий сифатида эълон қилди.

Хабарнинг ўзбекча таржимаси қуйидагича:

"Клубнинг ривожланиш эҳтиёжлари туфайли жаноб Самвел Бабаян "Чангчун Ятай" бош мураббийи сифатида ишга олинди ва янги бош мураббийлар гуруҳи 2020 йилги Хитой Лигасида қатнашиш учун шакллантирилади.

Бабаян 1971 йилда туғилган ва мураббийлик фаолиятини 1996 йилда бошлаган. У 2014 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига бош мураббий бўлди ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Кетма-кет 2 йил давомида (2014, 2015) "Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи" деб топилди. 2015 йилнинг июнь ва ноябрь ойларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Олимпия терма жамоаларида иш бошлади. Жамоаларни Лондон Олимпиядаси саралаши ва Россияда бўлиб ўтган ЖЧ саралашигача олиб борган. 2019 йилда эса Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган.

Бабаян бу сафар "Чангчун Ятай" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди ва унинг мураббийлар штаби Григорий Колосовский, Деян Журжевич, Александр Галич ва Антон Майерановлардан ташкил топади. "Чангчун Ятай" тез орада улар билан ажойиб натижаларга эришишга умид қилмоқда", - дейилади "Чангчун Ятай" расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бу клуб якунланган мавсум Хитойнинг мавқеи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи чемпионати (1-лига)да иштирок этган ва якунда 5-ўринни эгаллаган. Бабаянга "Чангчунг Ятай"ни Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Рейтинг: -104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика