Расман: "Бунёдкор" жамоасини хорватиялик мураббий бошқаради

Sherzod Nurmatov
4 янв 2024, 18:40
Жамоани янги мавсумга хорватиялик мутахассислар тайёрлайди.

УЕФА ва ОФКнинг Про лизенциясига эга Иван Бубало 2024 йилги мавсумни "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида бошлайди. Мутахассисга тегишли лицензияларга эга 4 нафар мураббий ёрдам беради.

Иван Бубало бошчилигидаги мураббийлар штаби:

Далибор Шилич - катта мураббий (УЕФА Про лицензияси эга)

Филип Зовко – мураббий (УЕФА А лицензияси эга)

Томислав Ковач – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий (УЕФА А лицензияси эга)

Срдан Солдатович – дарвозабонлар мураббийи (УЕФА дарвозабонлар мураббийи бўйича А лицензияси эга)

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати