Расман: "Брага" "Локомотив"га бош мураббий бўлиши керак бўлган мутахассис билан хайрлашди

Mirjalol Normatov
6 янв 2021, 23:17
"Брага" клуби матбуот хизмати Микаэль Секейра билан ҳамкорлик тўхтатилганини маълум қилди.

47 ёшли мутахассис фаолиятини Тошкентнинг "Локомотив"ида давом эттириши расман эълон қилинди.

"Клубдаги 10 йиллик фаолияти учун Секейрага миннатдорлик билдирамиз. У жамоанинг натижалари ва тайёргарлигида доимо энг юқори ўринларда бўлган. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзилади клуб расмий баёнотида.

Олдинроқ ушбу мутахассис "Локомотив"да иш бошлаши мумкинлигини маълум қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia