Расман. Бородюк Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Aslanov Jasurbek
27 фев 2017, 23:50
Россиялик таниқли мутахассис Александр Бородюк расман Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Бородюкнинг Қозоғистон ФФ билан келишуви 3 йилга мўлжалланган. Бош мураббий олдига терма жамоадаги авлодлар алмашинуви жараёнини якунлаш, таркибни ёшартириш ҳамда маҳаллий истеъдодларни юзага чиқариш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Е гуруҳида иштирок этяпти. Ён қўшниларимиз ўтказилган 4та ўйинда 2 очко жамғариб, сўнгги поғонани эгаллаб туришибди. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: kff.kz