Расман: "Бавария" бош мураббий борасида бир қарорга келди

Mirjalol Normatov
22 дек 2019, 16:59
"Бавария" матбуот хизмати жамоани вақтинчалик бошқараётган Ханс-Дитер Флик ушбу мавсум якунлангунга қадар ўз лавозимида қолишини маълум қилди.

Шунингдек, агарда натижалар яхши бўлса, раҳбарият Флик билан ҳамкорликни давом эттириши мумкин. Олдинроқ клуб бош директори Карл-Хайнц Румменигге бош мураббийнинг айни дамдаги фаолиятидан мамнун эканлиги борасида маълумотлар берилганди.

"Бавария" биринчи даврани пешқадам "Лейпциг"дан 4 очкога ортда қолдирган ҳолда 3-ўринда якунлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com