

"Барча ишлар яхши кетмоқда. Муаммолар бўлмаса, Куман келаси мавсумда жамоани бошқаради. Унинг футбол фалсафаси ва ўйин услуби қандайлигини биламиз", - деди у клуб матбуот хизматига.

Куман 2018 йилдан буён Нидерландия термасини бошқариб келаётганди. У 1989-1995 йилларда "Барселона" таркибида ҳаракат қилган.



