

Каталония клуби 31 ёшли форвардни текинга ижарага олди (мавсум сўнгигача) ва унинг маошини тўлиқ тўлайдиган бўлди. "Кўк-анорранглилар" уни тўлақонли сотиб олиш ҳуқуқига эгалар.
"Барса" бош мураббийи Роналд Куман де Йонгни Нидерландия терма жамоасида фаолият орқали яхши танийди.
"Севилья" ёзда "Уэска"нинг энг яхши тўпурари Рафа Мир билан шартнома имзолагани сабаб ҳужумчини қўйиб юборишга рози бўлди.




