

Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар бермоқда. Футболчи "Бетис"дан 18 миллион евро эвазига трансфер қилинди.
22 ёшли футболчи 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Бунда унинг товон пули 200 миллион евро қилиб белгиланди.
Олдинроқ унинг хизматларига "Реал", "Ливерпуль" ва Манчестер жамоалари қизиқиш билдирганди.
Ўтган мавсумда Фирпо "Бетис" таркибида 29 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.



