Расман: "Барселона" Агуэродан сўнг яна бир трансферни амалга оширди

Alisher
1 июн 2021, 12:48
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона"га қайтди.

20 ёшли испаниялик футболчи каталонияликлар билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Битимда Гарсиянинг товон пули ёзилган - 400 миллион евро.

Эрик Гарсия - "Барселона" тарбияланувчиси. У 2018 йилда инглиз клубига ўтганди, ҳозир эса у "Сити"ни тарк этди ва эркин агент мақомида "кўк-анорранглилар" билан шартнома имзолади.

Эрик икки мавсум давомида "Сити" таркибида АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com