Расман: "Арсенал" ўйинчиси ижара асосида Франция клубига йўл олди

Alisher
5 янв 2021, 08:08
Футболчи мавсумни ватанида якунлайди.

"Ницца" "Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салибани ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Битим жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.

"Тўпчилар" франциялик футболчини ўйин амалиёти сабаб Лига 1 клубига бериб юборишди.

19 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Арсенал"нинг бош жамоасида ҳали майдонга тушмаган эди.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ogcnice

Сўнгги янгиликлар

Барча ›