

Мерсисайдликлар 25 ёшли футболчи билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.
Клуб уни текинга қўлга киритди, аммо Алли “Эвертон” сафида 20 та ўйин ўтказадиган бўлса, у ҳолда раҳбарият “шпорлар”га 12 млн евро ўтказиб беради. Шунингдек, ҳар хил бонуслар билан бирга ушбу сумма 35-45 млн атрофига етиши айтилмоқда.
Инглиз футболчиси 2015 йилдан бери лондонликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У жорий мавсум жамоа либосида 18 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.



