

Саудияликлар “Порту” етакчиси Отавиони 60 миллион еврога сотиб олди. Футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Ушбу трансфер “Порту” тарихидаги энг қиммати бўлади. Бунга қадар Португалия жамоаси Милитаони «Реал Мадрид»га 50 миллион еврога сотганди.

Отавио ўтган мавсум барча мусобақаларда 44 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 10 та голга ассист қайд этди



