Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!
30 июл 20:25
Янгиликлар
Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!
Ўзбек футбол мухлислари кутган янгилик расман тасдиқланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси. Бу ҳақда турк клуби ўзининг ижтимоий тармоқларида эълон қилди.
Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида 11 рақам остида тўп тепади.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсум стартидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га ижара асосида ўтган эди.
Файзуллаев ЦСКАда ўтказган 2 мавсум давомида 72та баҳсда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 22та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар
08:44
Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 2
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар