"Расинг" футболчилари "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни 1-дақиқасида тугатишди
31 янв 2014 11:52
Янгиликлар
"Расинг" футболчилари "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни 1-дақиқасида тугатишди
"Расинг" клуби футболчилари Испания кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни 1-дақиқасида тўхтатишга қарор қилишди.
Клуб президенти Анхель Лавина футболчиларга маошларини беришни истамаяпти, деб хабар бермоқда AP.
Кеча "Расинг" футболчилари майдонга тушиб келишди ва ҳакам ҳуштаги чалиниши билан майдон марказига туриб олишди. Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда "Реал Сосьедад" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
"Расинг"га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилиши кутилмоқда.

Фикрлар