UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  15 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлар 100% ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлар 100% ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Навбаҳор-Фарм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинни кўрганингиздек шиддатли кўринишда ўтди. Аввалги сўзларимни такрорлайман: олдида мақсади бор жамоага ҳакамлар ёрдами шарт эмас. Биз умидли ва ёш футболчилар билан олдинга интилаётган жамоамиз. Фақат тоза ўйин намойиш этишни хоҳлардик. Билмадим, яна ҳакамларга осилиш нотўғридир, лекин кўпчилик кўрган бўлиши мумкин, рақиб қўлига тўп тегса, ҳакам пенальти бермаяпти. Бир эмас, икки-уч вазиятларда пенальти белгиламади. Гавда билан ўйин намойиш этилган 50 га 50 вазиятларда бизнинг зараримизга фоль қайд этилмоқда. Устига-устак битта кам ўйнадик. Улар буни ҳис қилишмади ҳам. Агар шу футбол бўлса, билмадим... Ҳакамлар тоза футбол қўйиб беришса, бошқа ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. 

- Бугунги ўйинда 10 киши бўлиб ўйнаш қанчалик ноқулайлик туғдирди?

- Камчилик бўлиб ўйнаш фақат бизга эмас, барча жамоага қийинчилик туғдиради. 10 киши бўлиш эса режаларни бузиб юборади. Шундан сўнг ўзгаришлар қилишга тўғри келди. Шундай бўлса-да, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, чунки улар бор кучи билан ўйнади. Ҳатто камчилик қолганимизга рақибга сездирмади. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Рақибга нисбатан бизда кўпроқ имконият юзага келди. Ўйин сўнгида чарчоқ ҳам бироз панд берди, негаки бир киши икки кишининг ишни майдонда бажаришига тўғри келди. 

- Иброҳим Ғанихонов ва мураббийлар штабига қизил карточка кўрсатилган вазият қай тариқа бошланди? Қўпол сўзлар учун улар четлатилдими?

- Мураббийлар штабидагилар нима деганини эшитганим йўқ. Балки чиндан ҳақоратли сўзларни ишлатган бўлса, адолали равишда четлатилгандир. Лекин майдондаги футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатишга арзигулик вазият эмасди. Ўйинда ҳакамга имконият қолдирмаслик керак. 2-3 та гол ур, унга оғирлик тушмасин. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. 

- Учрашув карточкаларга бой ўтди. Бу футболчиларнинг тартибсизлигиданми ёки бошқа сабаби борми?

- Тартиб жиҳатдан деса нотўғри бўлади. 10 киши ўйнаётган жамоада ҳакамлар арзимаган вазиятда ҳам тўпни рақибга олиб бераверса, исталган киши қуюшқондан чиқиб кетади. Шу боис, асаблар жиловланмаган бўлса керак. Аслида, деярли барча сариқ карточка кўрсатилган вазиятлар қаршимда юз берди, огоҳлантиришга тортадиган ўйин бўлгани йўқ. Ҳакамлар 100 % ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради. "Шўртан"га ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин ҳакамлар чиройли футболга халақит берди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика