Рашфорднинг маоши 2 бараварга ошиши мумкин

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2018
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Маркус Рашфорднинг маошини икки баравар оширишга тайёр.

Футболчининг айни дамдаги ҳафталик маоши 80 минг евро.

Олдинроқ, "Ювентус" МЮ ҳужумчисига жиддий қизиқиш билдиргани эълон қилинган эди.

"Юнайтед" ижрочи директори Эд Вудворд Рашфордни жамоада сақлаб қолиш учун ҳамма ишга тайёр. Яқин вақт ичида манкунианлар 21 ёшли ҳужумчи билан музокарларни бошлашади.

МЮ ва Рашфорд ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Stаr