Рашфорд янги битим бўйича йилига 18 млн. евро ишлаб топади
10 апр 2019 14:34
Янгиликлар
Рашфорд янги битим бўйича йилига 18 млн. евро ишлаб топади
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорд клуб билан янги битим имзолашга яқин турибди.
Маълумотларга кўра, 21 ёшли футболчи "қизил иблислар" раҳбариятидан маошини оширишни сўраган. Янги битим шартларига кўра, футболчининг йиллик маоши 18,3 млн. евро (ҳафтасига 348 минг евро) бўлади.
Рашфорд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда МЮ сафида дебют қилган. Жорий мавсум Маркус АПЛнинг 27та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 6та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар