Рангник тез орада "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланади, бироқ мавсум якунлангач, бошқа лавозимга ўтказилади

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2021, 21:52
Ральф Рангник тез орада "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланади.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби германиялик мутахассиснинг трансфери борасида "Локомотив" билан принципиал келишувга эришган.

Рангник мавсумнинг қолган қисмида жамоани бошқаради.

Шартномада мавсум тугаганидан кейин клубда икки йил маслаҳатчи сифатида ишлаш ҳам кўзда тутилган.

Қайд этилишича, ушбу банд билан шахсан "Манчестер Юнайтед" вице-президенти Эд Вудворд қизиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports