Рангник Роналду ҳақида: "Мен ҳеч қачон 36 ёшли футболчини бундай ҳолатда кўрмаганман. У барибир ўйинлар натижасини бемалол ҳал қила олади"

Aslanov Jasurbek
3 дек 2021, 19:48
"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Ральф Рангник ҳужумчи Криштиану Роналдуни мақтади.

"Сиз ҳар доим футбол услубингизни ёки ғояларингизни ўйинчиларингизга қараб мослаштиришингиз керак.

36 ёшли Роналдунинг иккинчи бўлимда "Арсенал"га қарши ўйинини кўрдим, у профессионал даражада. Унинг ёшидаги футболчини бундай жисмоний ҳолатда кўрмаганман. Криштиану барибир ўйинлар натижасини бемалол ҳал қила олади.

Лекин гап фақат у ҳақида эмас, гап бутун жамоани ривожлантириш масаласида кетмоқда. Кеча кўрганларимга асосланиб, Криштиану жамоа учун бор кучини беришга тайёрлигини англадим", - деди Рангник.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Daily

Сўнгги янгиликлар

Барча ›