Рангник Погбанинг рўза тутаётгани ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
19 апр 2022, 09:30
“Манчестер Юнайтед” устози Ральф Рангник бугунги “Ливерпул”га қарши баҳс олдидан рўза тутган Поль Погба ҳақида фикр билдирди.

“У профессионал футболчи сифатида бунга кўниккан. У билан бу ҳақда гаплашмадим, бу унинг ўйинига таъсир қилмайди. Билишимча, у рўза тутади, аммо айтганимдек, бу ҳақда у билан шахсан гаплашмаганман.

Бошқа клубларда ҳам рўза тутадиган ўйинчилар кўп. “Ливерпул”да камида бир футболчи рўза тутишини биламан, у шогирдим бўлганди. Бу Иброҳим Конате”, дейди немис мутахассиси.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 30-тури доирасида қолдирилган “Энфилд”даги баҳс 20 апрелга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›