Рангник: "Мен келганимдан кейин жамоа 13 ўйиннинг 11тасида биринчи бўлиб гол урди"

Mirjalol Normatov
14 фев 2022, 23:30
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник жамоанинг сўнгги пайтлардаги омадсиз натижалари борасида гапирди.

"Сўнгги учрашувларнинг биринчи бўлими жуда яхши ўтяпти. Биз яхши ўйин кўрсатиб, гол ўтказиб юбормаяпмиз. Энди эътиборни сақлаб қолиб, жисмоний, рухий ва тактик томонлама хотиржамликни сақлаб қолиш керак. Жуда осон гол ўтказиб юборяпмиз.

Ҳолат тушунарли. Мен келганимдан кейин МЮ 13 ўйиннинг 11тасида биринчи бўлиб гол урди, бироқ барчасида ҳам ғалабага эриша олмади. Сўнгги 3 ўйинни юта олмаганимиз ачинарли албатта.

Футболчилар ғояларни амалга оширишмоқда. Аммо буни бутун бир ўйин давомида қилиш керак. Бу эса биз яхшилашимиз керак бўлган навбатдаги вазифа бўлиб хизмат қилади", - деди Рангник.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›