

Унга ЕЧЛда ғолиб бўлиш имкониятлари ҳақида савол берилди.
“Реал ўйлаш керак. Беш, етти ёки ўн йил олдин содир бўлган воқеаларни таҳлил қилолмаймиз. Бир вақтлар фаворит бўлган жамоаларнинг баъзилари ҳозир ўз мамлакатининг юқори дивизионида ҳам ўйнамайди.
“Атлетико”га қарши яхши ўйин намойиш этсак, чорак финалга чиқиш имкониятимиз бор. Бу бизга куч беради ва ўйинчиларда ишонч пайдо бўлади”, дейди Рангник.



