UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  1 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  24 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Рамзан Қодиров билан эксклюзив интервью Янгиликлар

Рамзан Қодиров билан эксклюзив интервью

Рамзан Қодиров. Бу инсонни нафақат кучли сиёсатчи, давлат арбоби сифатида биламиз, балки спортчи ва спортнинг хақиқий фидойиси эканлигига ҳам гувох бўлиб келяпмиз.

Унинг “Ахмат” промоутерлик ташкилоти бутун дунёга маълум ва унинг таркибида фаолият олиб бораётган спортчилар профессионал йўналишда улкан натижаларни қайд этиб келмоқда.

Албатта, бунинг замирида Рамзан Қодировнинг спортнинг хақиқий ихлосманди экани, қолаверса, яратиб бераётган мукаммал шарт-шароитлари мужассам. У раҳбарлик қилаётган промоутерлик клубида бир неча нафар ҳамюртларимиз ҳам фаолият олиб боришган ва ҳозирда ҳам бу жараён давом этмоқда.

Бизда кичик имконият юзага келди ва ундан унумли фойдаланган холда Чеченистон Республикаси раҳбари билан спорт борасида суҳбат уюштиришга муваффақ бўлдик. Шу ўринда мазкур сухбатни ташкил қилишда беминнат ёрдам берган “Ахмат” промоутерлик лигасининг Осиё минтақаси президенти Нодир Қодировга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

- Рамзан Ахматович, сизга қуёшли Ўзбекистондан салом!

- Валайкум ассалом, ассалому алайкум.  Бутун Ўзбекистон халқига ўзимнинг энг яхши тилакларимни билдираман.

- Сизнинг фаолиятингиз ва спорт борасидаги промоутерлик клубларингизга бизда қизиқиш жуда юқори. Ўз ўрнида сизнинг ўзбек спортчиларига бўлган муносабатингиз қандай?

- Аввало, таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон дунёнинг энг кучли бокс мамлакатларидан бири. Ҳаваскор боксда қандай натижалар қайд этаётганини кўриб турибман ва бундан жуда ҳам хурсандман. Боиси, Ўзбекистон қардош мамлакат ва бу юртга нисбатан менинг меҳрим чексиз. Юртингиз профессионал боксда ҳам ёмон натижа қайд этаётгани йўқ. Россия худудидаги профессионал бокс кечаларида Ўзбекистон вакилларини тез-тез учратаман. Уларнинг ҳаваскор боксдаги пойдевори мустаҳкам эканлиги шундоққина кўриниб турибди. Қолаверса, мамлакатингиз эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо яккакураш турларида ҳам жаҳонда ўз ўрнига эга. Уларни номма-ном биламан. Шу боисдан ҳам юртингиздаги кучли спортчиларга бефарқ эмасман. Уларга омад ва зафар ёр бўлсин.


Интервьюнинг тўлиқ кўриниши бу ерда: https://olamsport.com/uz/news/10114

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика