Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди
11 сен 2024 00:55
Янгиликлар
Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди
Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Бразилиянинг "Васко да Гама" клубига ўтиши мумкин.
Ҳимоячи бугунги кунда клубсиз.
Бразилиялик собиқ футболчи Эдмундонинг сўзларига кўра, клуб футболчининг агенти билан алоқага чиққан. Томонлар шартноманинг тафсилотларини муҳокама қилган. "Васко да Гама" вакиллари футболчининг маоши бўйича бош қотирмоқда, клуб ҳимоячининг нархини қиммат деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ Серхио Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолашга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Рамоснинг сўнгги клуби Испаниянинг "Севилья"си бўлган. Мудофаа чизиғи вакили ўтган мавсум клуб таркибида 37 ўйинда қатнашиб, 7 та гол урган ва 1 та голга пас узатган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар