Рамос "Реал" билан янги шартнома борасида келиша олмади

Mirjalol Normatov
22 мар 2020, 12:43
Шартномаси якунланганидан кейин "Реал" сардори ва етакчиси Серхио Рамос жамоани тарк этиши мумкин.

2021 йилга қадар мўлжалланган шартномани узайтиришда томонлар келиша олишмади, деб ёзади "Marca".

Қайд этилишича, "Реал" ўзи учун қария деб ҳисоблайдиган футболчилар билан аянчли равишда хайрлашишда давом этадиганга ўхшайди. Чунки Рамос "Реал" билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи.

Бироқ "Реал" унга 1 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Катта эҳтимол билан 33 ёшли Рамос 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca