Рамос: "Қадрдоним Варан, фаолиятингнинг янги босқичида сенга омад тилайман"

Sherzod Nurmatov
29 июл 2021
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ сардори Серхио Рамос Рафаэль Вараннинг Мадриддан Манчестерга кўчиб ўтиши муносабати билан таъсирланарли хабар йўллади.

"Қадрдоним Рафа, бир неча йиллик яқин дўстлик учун сенга миннатдорчилик билдираман, фаолиятингнинг янги босқичида сенга муваффақият ва омад тилайман. Қачондир, қарама-қарши келиб қолсак, ажойиб бўларди. Сен ҳар доим мен билан бўласан, шундай эмасми? Ўзингни асра, Рафа", – деб ёзади Рамос.

Эслатиб ўтамиз, Варан 50 миллион евро эвазига МЮга ўтди. У 4 йиллик шартномага имзо чекди. Унга кўра йилига 12 миллион евро олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: instagram.com/sergioramos