Рамос ўз кийимини 100 еврога сотиб, украиналикларга ёрдам бермоқчи

Aziz Tukhtamuradov
24 мар 2022, 09:34
ПСЖ футболчиси Серхио Рамос украиналикларга ёрдам бериш ниятида.

У истовчиларга 100 евролик худини сотиб олишни таклиф қилган. Кийимнинг олд томонида кабутарларнинг сурати туширилган. Орқасида эса "Биз барчамиз украиналикмиз" ёзуви бор. 

Сотувдан тушган пулларнинг барчаси ака-ука Кличколарнинг фондига ўтказилади. Ушбу фонд айни пайтда мамлакатнинг кўмакка муҳтож аҳолисига ёрдам бериш бўйича фаолият олиб бормоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: instagram.com/sergioramos