

Ушбу карточка бош ҳакамнинг VAR тизимидаги ҳакамлар билан маслаҳатлашган ҳолда кўрсатилди.
"Футболни ҳар томонлама ҳимоя қилишяпти. Бугунги қарор биз учун қарши эди ва биз ўйин давомида бир киши кам бўлиб ўйнадик.
Модрич атайлаб фол ишлатди дея олмайман, шунчаки вазиятга кеч баҳо берди. Ҳакам ҳам бу борада бироз шубхаланди. Шу боисдан у ўз ёрдамчилари билан суҳбатлашиб, қарор чиқарди.
Шундай паллаларда VAR ёрдам бериши керак. Агарда шу қарорлар футболни ҳимоя қилса, буни қўллаб-қувватлайман", - деди Рамос.



