Рамос: "Месси ва Роналду каби ўзга сайёраликлар орасида "Олтин тўп"га даъвогарлик қилиш қийин"

Aslanov Jasurbek
31 май 2017, 18:45
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Олтин тўп"га эга чиқишига ишонмайди.

"Месси ва Роналдудек ўзга сайёраликлар орасида "Олтин тўп"га даъвогарлик қилишим қийин. Сен испаниялик бўлсанг, бу совринни олиш икки баравар оғир. Кучли учликка киришдан хурсанд бўлардим.

Зидан борасида тўхталадиган бўлсам, у футболчи бўлгани фойда бермоқда. Зидан кўп маслаҳат беради. У муҳим деб ҳисоблаган деярли барча саволга жавоб беради ва албатта, ўзининг такрорланмас табассуми билан" - дейди Рамос.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Onda Cero