Рамос махсус ниқобда ўйнайдими?

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2017, 14:13
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос бурни сингани учун ҳозирча ниқобда ўйнаши ёки ўйнамаслиги маълум эмас.

Рамос "Атлетико"га қарши ЛаЛиганинг 12-тур учрашувида бурнини синдириб олган эди.

Маълумотларга кўра, Рамос "Малага"га қарши Испания чемпионати баҳси ва "Фуэнлабрада" билан Кубок учрашувини ўтказиб юборади. Ҳимоячи 2 декабрь куни "Атлетик" билан бўладиган ўйинда жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Ҳозирча Рамос ниқобда ўйнаши ёки ўйнамаслиги маълум эмас. Футболчи уни машғулотларда синаб кўради ва кейин қарор қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS