

Германия клуби 31 ёшли колумбиялик футболчини “Гранада”га кетишига рухсат берди.
Рамос Испанияда тиббий текширувдан ўтиб, янги жамоаси таркибида машғулотларни бошлади.
Аввалроқ, Рамос 12 миллион евро эвазига Хитойнинг “Чунцин Лифань” жамоаси томонидан сотиб олиниб, сўнгра “Гранада”га ижарага берилиши ҳақида хабарлар чиққанди. Сабаби ҳар иккала жамоани бир киши бошқариши маълум қилинган эди. Аммо “Боруссия” томони ҳам “Чунцин Лифань” раҳбарияти ҳам бу ҳақда ҳеч қандай хабар беришгани йўқ.



