

"Менга бу ер ёқади ва буни барча билади. Мен фаолиятимни шу ерда якунлашни хоҳлардим. Мен бахтли ва хотиржамман", - дейди Рамос.
34 ёшли Рамос 2005 йилдан бери "Реал"да ўйнайди. У "қироллик клуби"га "Севилья"дан ўтган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
Кеча "Реал" "Вильярреал" (2:1)ни мағлуб этди ва Испаниянинг 2019/20 йилги мавсум ғолибига айланди.



