UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1

Рамос "Ди Стефано"да Ди Стефанога етиб олди, Германия яна юта олмади, Фарер ороллари янги тарих яратмоқда Янгиликлар

Рамос "Ди Стефано"да Ди Стефанога етиб олди, Германия яна юта олмади, Фарер ороллари янги тарих яратмоқда

Миллатлар лигасида яна кўплаб қизиқарли ҳолатларга гувоҳ бўлдик.

Шанба куни Англия ва Исландия пенальти тепиш машқини ўтказишди, Франция дарвозага битта аниқ зарба бериб ғалаба қозонди, Португалия хорватларни янчиб ташлади.

Якшанба куни Россиянинг ғалабасидан бошқа қизиқарли воқеалар ҳам етарли бўлди.

"Альфредо Ди Стефано" "стадиони сеҳри" термада ҳам иш бермоқда: испанлар Украинанинг "додини бериб қўйишди"

Ёзда "Реал" унча катта бўлмаган "Альфредо Ди Стефано" стадионига кўчиб ўтди: Ла Лига доирасида мадридликлар 6та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди ва бор йўғи 2та гол ўтказиб юборишди. Ўша ўйинларда Серхио Рамос ҳам бир нечта гол уришга эришганди – аниқроқ айтсак учта ва мунтазам равишда пенальти белгиланганди – кетма-кет охирги уч ўйинда.

Энди "Реал"нинг кичик аренасига Украина термаси ташриф буюрди, аммо сеҳр ўз кучини йўқотмаганди. Ўйиннинг иккинчи дақиқаси Ансу Фати меҳмонлар жарима майдони ичида йиқилиб тушди, Серхио Рамос нуқтадан адашмади. 29-дақиқада Дани Ольмонинг пасидан кейин Рамос дублни расмийлаштирди. Дахшатли статистика: Испания сафидаги охирги 15 ўйинда Рамос 9та гол урди. Яна эслатиб қўямиз – у ҳали ҳам марказий ҳимоячи. Энди Серхионинг ҳисобида миллий терма сафида 29 та тўп бор ва тўпурарлар ўртасида 8-ўринга кўтарилиб олди. Бу поғонани у Альфредо ди Стефано билан бўлишиб турибди! "Эл капитано" Ди Стефанога "Альфредо Ди Стефано"да етиб олди. 

Испания Украинани йирик ҳисобда (4:0) таслим этди: Ансу Фати (энди терма жамоа тарихидаги гол урган энг ёш футболчи) ва "Ман Сити"нинг янги футболчиси Ферран Торрес терма сафида илк голларини уришди.


TAS-IX

 


Германия Миллатлар Лигасида ғалаба қозона олмаяпти – яна дуранг

Йоахим Лев шогирдлари яна ҳисобда олдинда бораётганди, аммо яна устунликни сақлаб қола олмади – 1:1, икки кун аввал Испания билан бўлгани каби. Ўша куни "Қизил фурия"ни Гайя 95-дақиқада гол уриб қутқарган бўлса, Швейцария эса иккинчи бўлим бошида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳаттоки ғалабани ҳам илиб кетиши мумкин эди. Ўйин сўнггида мезбонлар стандартларда бир нечта хавфли вазиятларга эга бўлди.


TAS-IX
 


"22 нафар футболчи майдонда тер тўкади ва якунда немислар ғалаба қозонади" ибораси Миллатлар Лигасида ҳозирча умуман ишламаяпти: мусобақанинг 6 учрашувида немислар тўрт бор дуранг ўйнашди ва икки марта мағлуб бўлишди.

Германиядан ташқари умуман ғалаба қозонмаганлар ичида - Ирландия, Литва, Латвия, Андорра, Мальта ва Сан-Марино. Тўғри, рақибларнинг даражаси фарқ қилиши мумкин, лекин Германия ҳам Сан-Марино эмас-ку.

Ливерпуллик ёш йигитча 93-дақиқада Уэльсга ғалаба келтирди

Райан Гиггз қўл остида Уэльс икки ўйинда иккита ғалабага эришди. МЮ афсонаси шогирдлари Болгарияга қарши устунликка эга бўлди, лекин 93-дақиқадагина гол урди.

Мухлислар "Ливерпуль"нинг 19 ёшли ҳимоячиси Неко Уильямсга раҳмат айтишлари зарур: у стандарт вазиятда рақиб жарима майдончасига етиб келди ва узоқ бурчакдан тўпни дарвозага йўллади. Қизиғи, Некога голли узатмани бошқа Уильямс – "Чарльтон"дан Жонатан етказиб берди.


Юрген Клопп ўтган мавсумдан Некони асосий таркибга жалб эта бошлади, янги мавсумда айнан Уильямс қанот ҳимоясида Трентнинг ўринбосари бўлиши кутилмоқда. Гиггз буни эътибордан четда қолдирмади ва Некони термага таклиф қилди. Уильямснинг шарофати билан Уэльс 2003 йилдан буён илк бор қаторасига тўртинчи ўйинда зафар қучди.

Фарер ороллари - қахрамон. XXI асрда илк бор икки марта кетма-кет ғалаба қозонишди

Фарер ороллари термаси ўзи учун янги тарих яратмоқда: Мальта ва Андорра устидан қозонилган ғалабалар жамоа учун янги асрда илк муваффақиятли серияга айланди. Охирги марта Фарер ороллари 1997 йилда икки марта кетма-кет зафар қучганди – ўшанда тақвим омадли келиб, икки бор Мальта билан учрашув бўлганди.

Бу сафар барчаси чиройлироқ ва таъсирлироқ бўлди. 3 сентябрб куни Мальта билан ўйинда охирги дақиқаларгача дуранг (2:2) қайд этилаётганди, кейин Брандур Ольсен жаримани ажойиб ижро этди.

Қизиқ томони шундаки, терманинг уччала голини ҳам Ольсен исмлилар уришди: Брандур, Андреас ва Клеминт. Охиргиси Андорра билан учрашувда ҳам ғалаба тўпини киритди – чиройли комбинацияни яқин бурчакка товони билан зарба бериб якунлади, дарвозабон бунақа қарорни кутмагани аниқ.


Кечаги куннинг яна бир неча қизиқ эпизодлари:

• Туркия ва Сербия голсиз дурангга имзо чекишди, натижада Россия биринчи ўринга мустаҳкам жойлашиб олди: Черчесов жамоасида 6 очко, венгрлар – 3, Туркия ва Сербияда – 1 очкодан.

• Немисларнинг Миллатлар Лигасида 6 ўйиндан буён юта олмаётгани ҳақидаги серия ёдингиздан чиқмадими? Латвия ва Мальтада вазият унданда ёмон: бу икки терма мусобақанинг 7 ўйинидан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. Ўзаро беллашувда ҳам ғолиб аниқланмади – 1:1.

• Ирландия финнларга мағлуб бўлди, ўйин қахрамони Фредрик Йенсен: "Аугсбург"нинг 22 ёшли футболчиси захирадан майдонга тушди ва гол уриши учун 19 секунд етарли бўлди.


Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика