Рами ижараси "Милан"га 400 минг еврога тушади

Tolibjon Qosimov
9 окт 2013
"Валенсия" ҳимоячиси Адил Рами қанча пул эвазига "Милан"га ижарага ўтиши маълум бўлди.
27 ёшли франциялик футболчи "россонерилар"га 400 минг еврога тушади. Рами ярим йил ўйнагач Милан клуби уни 6 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, деб хабар бермоқда Milan News.

Эслатиб ўтамиз, Рами клуб бош мураббийи билан жанжаллашиб қолгани учун "Валенсия" машғулотларидан четлатилган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru