Ракитич: "Реал" борасида ёлғон гапирмаслик керак, тез орада улар оёққа туриб олишади"

Aslanov Jasurbek
26 сен 2017, 14:47
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитичнинг сўзларига кўра, у ва унинг жамоадошлари "Реал"нинг паст натижаларига алданиб қолмаслиги керак.

"6-турдан сўнг "Реал" билан фарқимиз 7 очко бўлишини ҳеч ким кутмаган эди. Бироқ бу борада алданиб қолмаслигимиз керак. Чемпионат энди бошланди. "Реал" бизни августда қандай мағлуб этгани эсингиздами? Биз худди энг ёмон жамоадек кўрингандик, улар эса супер жамоадек тасаввур уйғотганди. Уларда кичик пасайиш, бироқ тез орада "Реал" оёққа туради" - дейди Ракитич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bernabeu Digital

Сўнгги янгиликлар

Барча ›