Ракитич: "ЖЧ-2018да дўстларим Месси ва Маскераноларга қарши ўйнашдан хурсанд бўламан"

Aslanov Jasurbek
2 дек 2017, 10:52
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ЖЧ-2018да D гуруҳидан кейинги босқичга чиқиш учун кураш оғир бўлишини айтди.

D гуруҳи Исландия, Нигерия, Хорватия ва Аргентина терма жамоаларидан иборат.

"Биз қийин гуруҳга тушдик, катта жанглар кутиб турибди. Плей-оффга чиқиш учун бизда ҳамма нарса бор, дўстларим Месси ва Маскераноларга қарши ўйнашдан хурсанд бўламан.

Бу жаҳон чемпионати ва биз энг яхшиларга қарши курашишимиз керак. Мундиал бошланишини сабрсизлик билан кутяпман, айниқса Аргентина терма жамоасига қарши баҳсни" - дейди Ракитич.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 24 sata