

Мураббий жорий мавсум охирида клубни тарк этишини эълон қилди.
"Луис Энрике бизга ўз қарори ҳақида айтганида оғзимиз очилиб қолди. Унинг қарорини ҳурмат қиламиз, футболчилар мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда биринчилардан бўлиб билганимиз туфайли уни жуда ҳурмат қиламан. Мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатларда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. "Барселона" устози бўлиш осон эмаслигини тушунаман" - дейди Ракитич.



