Ракитич: "Баъзида бундай ўйинчиларнинг хатоларига кўз юмиш керак"

Mirjalol Normatov
27 ноя 2018, 19:57
"Барселона" футболчиси Иван Ракитичнинг айтишича, жамоадоши Усмон Дембеле танқидларга лойиқ эмас.

"Бундай буюк клубда ўйнаш осон иш эмас. Бу барчага босим беради. Очилиб кетиши учун Дембелега вақт керак. Унинг ақлбовар қилмас иқтидори бор. Шу боисдан баъзида бундай футболчиларнинг хатоларига кўз юмиш керак", - деди Ракитич.

Дембеле бу мавсумда жамоаси таркибида 12 ўйинда қатнашди ва 5 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal