UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  2 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  59 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9

Райан Гиггз: "Роналду бошқа сайёрадан" (интервью+фото) Янгиликлар

Райан Гиггз: "Роналду бошқа сайёрадан" (интервью+фото)

“Манчестер Юнайтед” сафида 963 ўйинда майдонга тушиб, 168 гол муаллифига айланган Гиггз “United We Stand” журналига интервью берди.

Гарри Невилл саволи: Ўйин вақтида ён дафтарчангизга нималарни ёзасиз?
(кулади) Турли ҳил эслатмаларни. Ўйиндаги вазиятларни, биринчи бўлимда бўлиб ўтган вазиятларни ёзиб қўяман. Танаффусда бор-йўғи 10 дақиқа бўлади. Шу сабабли, мен 6 та муҳим вазиятни футболчиларга етказиб ўтаман. Бош мураббий бўлганимда эса ёрдамчиларим Скоулз, Батти ва Невга ҳар ҳил вазиятларни ёзиб боришни тайинлардим. Ҳозир бош мураббий эмасман, аммо баъзида Луига ҳам гапириб тураман. Гарига айтиб қўйинг, Англия терма жамоаси ўйини вақтида унга қўлёзмаларимни бериб тураман. 



Агар “Манчестер Сити” клуби сизга қарашли бўлган “Жорж” ресторанида чемпионликни нишонлаш ва бунинг эвазига 10 миллион фунт тўлашни таклиф қилсалар рози бўлармидингиз?
Бунга мен рози бўлсам ҳам шеригим рози бўлмайди. Чунки у МЮнинг содиқ мухлисларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли менинг жавобим – йўқ.

Фаолиятингиздаги энг муҳим қарорлардан бири қайси?
Балки, терма жамоадаги фаолиятимни якунлаганимдир. Юкламалар, машғулотлар кўпайиб кетди ва мен клубдаги фаолиятимга эътибор қаратиш учун бундай қарорга келдим.

Бир марта “Траффорд Центр”да (“Олд Траффорд”даги секторлардан бири) Рикардони учратиб қолганман. Сиз у ерда учратган энг машҳур шахс ким?
Мен ТЦга кам кираман. У ерда икки маротаба Батти билан бирга тушлик қилганмиз. Шу сабабли уни айтишим мумкин.


Кийиниш хонасидаги 20 йил олдинги ва ҳозирги муҳит ҳақида...

“Юнайтед”да доимо юқори жамоавий рух ҳукмронлик қилган. Бу ҳозиргача сақланиб қолган. Барча бир-бири билан ҳазиллашиб кулади. Патрис Эвра асосий ҳазилкашлардан бири эди. Яна бир ўзгариш – кийиниш хонасининг ҳажми ўзгарганлигидир.

1000 та ўйинлик довонни босиб ўтиш ҳақида орзу қилганмисиз?

Шундоқ ҳам бундай бўлганку! Ёки сиз фақат “Юнайтед” сафидагисини айтяпсизми? Агар ўртоқлик ўйинларини ҳам қўшиб ҳисобласак клуб сафида 1000 тадан ортиқ ўйинда майдонга тушганман. Аммо мен ўйинларни санаб бормайман. Эсимда, МЮ мухлисларидан бири Рон Вуд менга сэр Боббининг рекордини такрорлашга яқин эканлигим ҳақида айтиб ўтганди.

Фаолиятни якунлаш ҳақида қачон қарор қабул қилдингиз?
Мен икки ҳафта клубни бошқарганман. Бу орада футбол ўйнашни соғиниб қолдим. Кейин машғулотларни бошлаб юбордим. Аммо футбол ўйнашни истамай қолдим. 



Ушбу мавсумда ҳам майдонга қайтиш истаги туғилдими?
Ҳа, озгина. Айниқса “Бернли”га қарши ўйинда.

Сизнинг энг яхши ва севимли голингиз? (“Арсенал”га Кубок ўйинидаги голни ҳисобга олмасак)
1992 йил сафарда “КПР” дарвозасига киритган голим. Севимли голим? “Уиган”га. Ўшанда 2008 йилдаги чемпионликни расмийлаштиргандик.

Кимга қарши ўйнаш қийин – Хавьер Занеттими ёки Гари Келли?
Занетти.

Италия ёки Испанияда тўп тепмаганингизга афсусланмайсизми?
Йўқ.

2003 йилда “Юнайтед” мухлислари томонидан танқид остида қолганингиздан сўнг жамоани тарк этиш истаги туғилмаганми?
Йўқ. Бу футболнинг бир қисми. Тўғри, қийин пайтлар эди. “Арсенал”га гол ура олмадим ва ёмон ўйин кўрсатдим. Танқидлардан қўрқмайман. Умуман айтадиган бўлсак, ўша йили 15 ёки 16 та гол урганман. Қизим туғилган. Шу сабабли ўша мавсумни ажойиб деб айта оламан.




Бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бориш сизга ёқадими?
Ҳа. Кўп меҳнат қилишга тўғри келмоқда. Мавсумолди тайёргарликлар ҳам қийин бўлди. Футболчилик давримда бундай эмасди. Футболчи бўлсанг бўш вақтинг кўп бўлади. Мураббий эса доимо режалар тузади, ўйинчиларининг ҳаракатларини баҳолайди, бошқа мураббийлар билан турли жараёнларни муҳокама қилади. Менга янги ишим ёқмоқда. Доимо нимадир ўрганмоқдаман.

Машғулотлар вақтида жамоага қўшилиб турасизми?
Агар кимдир жароҳат олса ёки футболчилар етишмаганда. Бу мавсумда 3-4 маротаба шундай ҳолат юз берди. 


Барибир футбол ўйнашга тўғри келяптими?
Ҳа! Мен иккита ўйинда энг яхши футболчи бўлдим. Лекин, эртасига бетоб бўлиб қолдим. 


Машғулотлар вақтида ким энг яхши футболчини танлайди?
Мен. Агар улар мени энг яхши деб топишмаса нима қилишим керак? Шу сабабли ўзимни-ўзим тақдирлашим керак эди (кулади).

Аднан Янузайни МЮда 11-рақамга лойиқ деб ҳисоблайсизми?
Жамоамизда доимо мухлислар ёқимтойига айлана оладиган ярим ҳимоячилар тўп тепишган. Аднан мана шундай футболчилардан бири. Менга у билан бирга ўйнаш ёқарди. Энди эса унинг ҳаракатларини кузатишга ишқибозман. У юқори савиядаги, ғалабаларга чанқоқ футболчи.

Қачондир, қайсидир футболчига қараб шу ҳақида ўйлаганмисиз: “Ҳа, менинг техникам яхши, лекин унинг ҳаракатларини таърифлашга тил ожиз”?
Осон савол. Роналду. У бошқа сайёрадан.

Ўтган мавсум учун кимнидир айблаш мумкинми?
Албатта. Барчани. Биз ғалаба қозонсак биргаликда нишонлаймиз. Шунингдек, жамоавий муаммоларда ҳам биргаликда қайғурамиз.

Энг эсда қоларли муҳит ҳукмронлик қилган ўйинни ўйинни айтиб ўтинг...
Улар жуда кўп. Аммо ўзим иштирок этмаган ўйинимни айтадиган бўлсам: 2007/08 йилги ЕЧЛ ярим финалида “Барселона” устидан қозонилган ғалаб. Ўзим ўйнаган ўйинни айтсам... “Манчестер Сити”га қарши 4:3 ғалабаси билан якунланган ўйин. Мана шу иккиси. “Барселона” ва “Сити” устидан қозонилган ғалабалар.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика