Рафинья: "Бьелса бўлмаганида "Барселона"га келмаган бўлардим"

Mirjalol Normatov
28 июл 2022
"Барселона" вингери Рафинья "Лидс"даги собиқ устози Марсело Бьелса ҳақида фикр билдирди.

- Марсело Бьелса қандай мураббий?

- У "Лидс"га келганимдан кейин менга жуда катта ёрдам берган мураббий. Марсело доимо кўпроғини талаб қилади, максимал куч билан ишлашимизни сўрайди. Айнан у сабабли терма жамоада ўйнаяпман, мана "Барселона"га ўтдим. Агарда унинг шундай машғулотлари бўлмаганида "Барселона"га келмаган бўлардим.

- Унинг фаолиятида нималар ўзгача?

- Ўз ўйин услубини тўлдириш учун у тўп билан муомалага катта эътибор беради, машғулотларда максимал самарадорликни истайди. Менинг даражамни ўсишида Бьелса муҳим инсонлардан бири бўлган. Уни ёддан чиқариб бўлмайди, - деди Рафинья.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal