Рафинья - "Барса"нинг бош мақсади. "Лидс" вингерини Дембелега ўринбосар сифатида кўришмоқда

Alisher
22 мар 2022, 18:45
"Барселона" трансфер мақсадини аниқлаб олди.

Каталонияликлар "Лидс" вингери Рафинья Диас билан шартнома имзолашмоқчи.

"Кўк-анорранглилар" бразилияликка ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган Дембелега ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Рафиньянинг агенти "Барселона" собиқ ўйинчиси Декудир. У "кўк-анорранглилар"га мавсум бошидаёқ мижози билан шартнома имзолашни таклиф этган эди.

"Барселона" хавбекнинг жорий мавсумдаги ўйинидан мамнун ва уни асосий мақсад сифатида белгилаб олди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es