Рафаэль - МЮнинг трансферлари ҳақида: "150 миллионга олиб келинди дегани, клубга мос дегани эмас"
26 апр 2020 16:15
Янгиликлар
Рафаэль - МЮнинг трансферлари ҳақида: "150 миллионга олиб келинди дегани, клубга мос дегани эмас"
"Манчестер Юнайтед"ни навбатдаги мавсумда чемпионлик учун курашадиган жамоа қилиш учун катта вақт бор. АПЛдаги сўнгги чемпионликка 7 йил ўтибди.
Демак, нималардир нотўғри ишламоқда. Биз янгиларни катта суммага сотиб олиб, уларга катта маош беришга ўрганиб қолдик.
Бундай йўлни маъқул кўрмасдим. 150 миллионга олиб келинди дегани жамоага мос дегани эмас. Барчаси футболчининг характерига боғлиқ.
Ушбу клубга мухлисман ва таркибга доимо энг кучлилар олиб келинишини биламан. Аммо улар бошида футболчи МЮга мос эканлигини текширишмаяпти.
МЮни дейдиганлар билан шартнома имзолаб, уларга пул тўлаш керак. Чичарито ёдингиздами? У "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр футболчилардан бири эди. Ҳозирги футболчилар эса Чичаритонинг ярим иштиёқичалик ҳам ўйнашмаяпти", - деди Рафаэль.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар