Рафаэль Бенитес: "Жамоанинг жисмоний ҳолатидан кўнглим тўқ"

16 фев 2014, 22:45
"Наполи" бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоасининг "Сассуоло"га қарши ўйини (2:0) ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бир ҳафтада иккита ўйин ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам юқори савияли футбол намойиш қилиш осонмас. Жамоа жисмонан жуда яхши тайёргарликка эга. Бу жиҳатдан кўнглим тўқ. Бугун ўйин амалиётига кўп ҳам эга бўлмаётган футболчиларга имконият бердим", — дея мураббий сўзларидан  Sky Sport иқтибос келтирмоқда.


Манба: football.kulichki.ru