Рафаэль Бенитес: "Реал"даги дарвозабонлардан кўнглим тўқ"

Aslanov Jasurbek
4 авг 2015
"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа хариди ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришни истамади.

"Бошқа жамоалардаги футболчилар ҳақида гапирмайман, Де Хеа "Реал" футболчиси эмас. Бизда бор дарвозабонлардан кўнглим тўқ. Пачеко ёки Рубин Янес учинчи дарвозабон бўлади, чунки бизда Кейлор Навас ва Кико Касилья бор. Улар бизнинг посбонлар" - дейди Бенитес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com