Рафаэль Бенитес Англияга қайтишни истайди

Aziz Tukhtamuradov
13 июн 2014, 08:51
"Наполи" бош мураббийи Рафаэль Бенитес яна Англияда ишлаш нияти борлигини маълум қилди.
"Мени "Наполи"да барча нарса қониқтирмоқда. Лекин, тан оламан, яна оилам яшаётган Англияга бориб ишлашни истайман.
Менинг қизим мактабда ўқийди ва Англия университетларидан бирига ўқишга кирмоқчи. Шу сабабли, мен ҳам келажакда Англияга қайтмоқчиман. Ўз ўрнида, Италиядаги ишимдан ҳам мамнун эканлигимни айтиб қўйишим лозим. Мени қўллаб-қувватлаётган барчага рахмат", - дейди испаниялик мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net