Раевац Таиландда?

Aslanov Jasurbek
26 апр 2017
Таиланд футбол ассоциацияси Милован Раевацни миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида эълон қилди.

Ассоциация расмий сайти берган маълумотга кўра, сербиялик мутахассис вазифасига киришган.

ЖЧ-2018 саралаши доирасида Японияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлгандан сўнг, Таиланд собиқ бош мураббийи Киатисака Сенамуанга ишдан бўшатилди. Таиланд мундиалда иштирок этиш имкониятидан айрилган.

Раевац олдинроқ "Железник", "Ал-Садд", "Войводина", "Ал-Аҳли", "Рудар" ва Гана терма жамоаларида ишлаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com