UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  7 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  16 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

Радулович бошчилигидаги Ливан терма жамоаси ҳақида Янгиликлар

Радулович бошчилигидаги Ливан терма жамоаси ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралияда Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Биз ўқувчиларимиз эътиборига Ливан терма жамоаси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Ливан терма жамоаси Осиёнинг ўртамиёна жамоаларидан бири ҳисобланади. Ушбу юрт терма жамоаси худди биз каби ҳеч қачон Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқа олмаган. Бунга қадар фақат бир бор Осиё Кубогида иштирок этган. 2000 йилги қитъа чемпионати айнан Ливанда ўтган. Шу боис мезбон сифатида саралашсиз Осиё Кубогида қатнашган. Ўз майдонидаги дебют омадсиз чиққан. Жамоа гуруҳдаги учта ўйиннинг иккитасида дуранг ўйнаган ва бир бор мағлуб бўлган. Икки очко тўплаган Ливан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаганди.

Ливан футболи афсонаси Рода Антар ҳисобланади. Ушбу футболчи ўз вақтида Германия Бундеслигасида "Гамбург", "Фрайбург", "Кельн" каби клубларда ўйнаган. Айниқса "Фрайбург" сафида юзга яқин ўйин ўтказиб, 26та гол уришга эришган. Ливан терма жамоаси сафида 1998 йилдан 2016 йилга қадар 59та ўйин ўтказиб, 20 марта рақиблар дарвозасига гол урган. Бугунги кунда терма жамоа сафида ўйинлар сони бўйича бешинчи ўринда, гол уриш бўйича эса биринчи ўринда турибди. Рода Антар ўтган йил футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Бугунги кунда Ливан терма жамоаси юлдузи ва етакчиси Ҳассан Матук ҳисобланади. 2006 йилдан буён термада ўйнаб келаётган ҳужумчи 70та ўйин ўтказишга улгурди ва 19та гол урди.

Ливан 2018 йил сентябрь ойида ФИФА рейтингида 77-ўринга чиқди. Бу терма жамоа тарихидаги рекорд даражадаги энг юқори натижа бўлди.

ОСИЁ КУБОГИ-2019 САРАЛАШИ
Ливан терма жамоаси қитъа чемпионатига чиқиш учун КХДР, Гонконг ва Малайзия билан бир гуруҳда кураш олиб борди. Айтиш мумкинки саралаш Миодраг Радулович шогирдларига умуман қийинчилик туғдиргани йўқ. Олтита ўйиннинг фақат биттасида, сафарда КХДР билан, дуранг қайд этилди. Қолган бешта ўйиннинг барчасида ливанликлар 3 очко эгасига айланишди ва гуруҳда биринчи ўринни олиб иккинчи бор Осиё Кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Эътиборлиси Ливан терма жамоаси ўз тарихида илк бор саралаш орқали Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди. Юқорида 2000 йилги қитъа чемпионатида Ливан мезбон бўлгани учун, саралашсиз иштирок этгани ҳақида ёзган эди.



Ливан футбол Ассоциацияси
Лақаби -
"Кедрлар"
Конфедерация - ОФК
Бош мураббий - Миодраг Радулович (Черногория)
Сардор - Ҳассан Маатук
Энг кўп ўйин ўтказган - Аббос Атви (84)
Энг кўп гол урган - Рода Антар (20)
Уй стадиони - "Camille Chamoun Sports City" стадиони
ФИФА коди - LIB
ФИФА рейтингидаги ўрни - 82 (2018 йил 25 октябрь)

Биринчи расмий ўйин
1940 йил 27 апрель

Фаластин - Ливан 5:1

Энг йирик ғалаба
1967 йил 28 сентябрь

Ливан - Филиппин 11:1

Энг йирик мағлубияти
1959 йил 25 ноябрь

Ироқ - Ливан 8:0

1985 йил 27 март
Қатар - Ливан 8:0


Осиё Кубогидаги иштироки - бир марта 2000
Энг яхши натижаси 
- гуруҳ босқичи (2000)

Совринлари
Араб миллатлар кубоги
Учинчи ўрин соҳиби 
- 1963



БОШ МУРАББИЙ

Миодра Радулович футболчилик фаолиятида асосан Черногория ва Сербия клублари шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти охирида Грецияда "Пиерикос" ва Швецияда "Дегерфорс"да тўп тепган. 1997 йилда айнан Швецияда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Унинг мураббийлик фаолияти 2000 йилда "Зета" клубида бошланган. Бу клубда Миодраг 3 мавсум ишлади. 2003 йилда Сербияда "Борац" бош мураббийига айланди. Бир йил ўтиб, у Сербия ва Черногория олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлди ва бу жамоа билан Германияда ўтган U-21 Европа чемпионатида кумуш медали соҳибига айланди. Кейинги йил Португалиянинг "Боавишта" клубида Желько Петровичга ёрдамчи бўлди. Унинг навбатдаги иш жойи Черногория U-19 терма жамоаси бўлди. 2010 йилда Миодраг Радулович Тошкентнинг "Пахтакор" клубига бош мураббийига айланди. Ўзбекистон клубида ярим йил ишлаган мураббий Россияга йўл олганди. Миодраг Божович уни Москванинг "Динамо" клубига ёрдамчи сифатида чақирган эди.

Радулович 2011 йил Черногорияда "Будучность" бош мураббийи бўлди ва жамоа билан мамлакат чемпиони бўлди. Бир мавсум давомида "Атирау"да ишлашга ҳам улгурди. Ливан бош мураббийи айланишидан олдин Кувайтда "Ал Жахра" билан бронза медалига эга чиқди.

Ушбу мураббий черногор тилидан ташқари серб, инглиз, рус ва грек тилларини билади. Миодраг Радулович УЕФА ҳамда Черногория футбол Иттифоқи мураббийлар мактабида дарс ҳам беради.



МИОДРАГ РАДУЛОВИЧ (Черногория)
Туғилган сана
: 23 октябрь 1967 йил
Туғилган жой: Подгорица, Югославия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган клублари: "Сутиеска Никшич" (Черногория), "Будучность Титоград" (Черногория), "Хайдук" (Сербия), "Земун" (Сербия), "Пиерикос" (Греция), "Дегерфорс" (Швеция).
Бошқарган жамоалари: "Зета" (Черногория), "Борац" (Сербия), Сербия ва Черногория, "Боавишта" (Португалия) ёрдамчи, "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Динамо" (Россия) ёрдамчи, "Будучность Подгорица" (Черногория), "Казма" (Кувайт), "Атирау" (Қозоғистон), "Ал Жаҳра" (Кувайт).

2015 йилдан буён Ливан терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.


Мураббийликдаги совринлари
U-21 Европа чемпионати кумуш медаль соҳиби
- 2004
Черногория чемпиони - 2012
Кувайт чемпионати бронза медали соҳиби - 2015



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари шу пайтга қадар жами беш марта ўйин ўтказишган. Илк тўқнашувлар ЖЧ-2010 саралашида бўлиб ўтган. Сафарда Одил Аҳмедовнинг ягона голи Ўзбекистонга ғалаба келтирган - 1:0. Тошкентда ўтган учрашувда эса Одил Аҳмедов дублга эришган, яна битта голга Сервер Жепаров муалликлиф қилган - 3:0.

Навбатдаги икки ўзаро баҳс 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида бўлиб ўтган. Бейрутда ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ливан билан Тошкентдаги баҳс янги қуриб битказилган "Бунёдкор" (ҳозирги "Миллий") стадионида бўлиб ўтган. Ўшанда Сервер Жепаровнинг ягона голи Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди - 1:0.

Ўзаро охирги баҳс 2016 йил февраль ойида БААда бўлиб ўтган. Ўртоқлик учрашуви мақомидаги учрашувда Элдор Шомуродов ва Сервер Жепаров гол уришган - 2:0.

Бўлиб ўтган бешта ўйиннинг 4тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, битта учрашув дуранг қайд этилган.


Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси
06.02.2008  Ливан - Ўзбекистон 0:1  |  ЖЧ-2010 саралаши
14.06.2008  Ўзбекистон - Ливан 3:0  |  ЖЧ-2010 саралаши
08.06.2012  Ливан - Ўзбекистон 1:1  |  ЖЧ-2014 саралаши
26.03.2013  Ўзбекистон - Ливан 1:0  |  ЖЧ-2014 саралаши
14.02.2016  Ливан - Ўзбекистон 0:2  |  Ўртоқлик учрашуви



Ливан терма жамоасининг Ўзбекистон билан ўйин учун таркиби
Дарвозабонлар

Маҳди Ҳалил ("Ахад")
Аббос Ҳассан ("Нажма")
Мустафо Матар ("Салам Згхарта")

Ҳимоячилар
Волид Исмоил ("Салам Згхарта")
Нур Мансур ("Ахад")
Мутаз Жунайди ("Ансар")
Жон Умари ("Саган Тосу", Япония)
Қосим Эл Зейн ("Нажма")
Носсир Носсир ("Ансар")
Ҳассан Самиҳ Чайто ("Ансар")
Александр Мичель ("Эскилстуна", Швеция)
Феликс Мичель ("Эскилстуна", Швеция)

Ярим ҳимоячилар
Хаитам Фаур ("Ахад")
Муҳаммад Ҳайдар ("Ахад")
Адна Хайдар ("Ансар")
Нодир Матар ("Нажма")
Самир Аясс ("Ахад")
Бассел Жради ("Хайдук Сплит", Хорватия)

Ҳужумчилар
Ҳассан Матук ("Нажма")
Ҳассан Али Чаито ("Ансар")
Рабиҳ Атая ("Ансар")
Ҳассан Ал Муҳаммад ("Нажма")
Ҳилол Эл Хелве ("Аполлон Смирнис", Греция)
Умар Бугиел ("Бромлей", Англия)



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


Бугун 15:00. Ўзбекистон - Ливан

Ливан сафида швециялик ака-ука майдонга тушиши мумкин

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика