

"RAI Sport" хабарига кўра, 23 ёшли хавбекнинг ўзи ушбу ҳафтада "Барселона" вакиллари билан учрашган ва шахсий шартнома борасида келишиб олишган. Рабьо Каталония клубида йилига 13 млн евро маош олади.
Унинг хизматларига "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар футболчига йилига 10 млн евро маош тўлаш ниятида. Аммо Рабьо "Барселона"да ўйнашни орзу қилмоқда.



